Махфийлик шартномаси
Шу билан Сиз 2019-йил 2-июлдаги “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги ЎзРҚ-547-сон Қонунига мувофиқ, “United Cement Group” томонидан шахсий маълумотларингизни ишлаш, яъни тўплаш, тизимлаштириш, жамғариш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, қуйида тавсифланганидек, фақат Сизнинг номингизга дастурий таъминотни сотиш мақсадида узатиш, блокировка қилиш, шахсийлаштириш, йўқ қилишга розилигингизни тасдиқлайсиз.
“United Cement Group” олинаётган маълумотларнинг махфийлигини кафолатлайди. Шахсий маълумотларни ишлаш Марказ томонидан мажбурий деб қабул қилинган буюртмалар, шартномалар ва бошқа мажбуриятларни самарали бажариш мақсадида амалга оширилади.
Агар дастурий таъминотни Сизнинг номингизга рўйхатдан ўтказиш учун дастурий таъминотга бўлган муаллифлик ҳуқуқи эгасига, дистрибюторига ёки қайта сотаётган шахсга шахсий маълумотларингизни тақдим этиш зарур бўлса, Сиз шахсий маълумотларингизни узатишга розилик берасиз. “United Cement Group” дастурий таъминотнинг муаллифлик ҳуқуқи эгаси, дистрибютори ёки қайта сотаётган шахс шахсий маълумотларни Шахсий маълумотлар махфийлиги сиёсатида кўрсатилган шартларга ўхшаш шартлар асосида ҳимоя қилишини кафолатлайди.
Ушбу розилик Сизнинг қуйидаги шахсий маълумотларингизни қамраб олади: фамилия, исмингиз ва отангизнинг исми, электрон почта манзили, буюртмаларни этказиб бериш учун почта манзили, алоқа телефон рақами, тўлов маълумотлари.
Розилик муддати чекланмаган. Сиз исталган вақтда ёзма хабар бериш орқали ушбу розиликни бекор қилишингиз мумкин.
Шахсий маълумотларни ишлашга розиликни бекор қилишингиз https://unicementgroup.com/ Интернет-саҳифаси ва унинг субдоменларидан Сизнинг қайд ёзувингизни ўчирилишга ҳамда Марказнинг шахсий маълумотларни ишлаш тизимларида Сизнинг шахсий маълумотларингизни ўз ичига олган ёзувларни йўқ қилишга олиб келишига эътибор беринг. Бу эса Марказнинг Интернет хизматларидан фойдаланиш имконини йўқ қилиши мумкин.
Мен томонидан тақдим этилган маълумотлар тўлиқ, аниқ ва ишончли эканлигига ҳамда маълумотларни тақдим этишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаслигига кафолат бераман. Тақдим этилган ўзимга тегишли барча маълумотлар шахсан мен томонидан тўлдирилган.
Ушбу розилик, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шахсий маълумотларнинг бутун сақланиш муддати давомида амал қилади.